Туркия бундан буён Брюсселдан Европа Иттифоқига қўшилиш учун шарт ва талабларни қабул қилмайди, деди Ражаб Тоййиб Эрдўғон 1-октябр куни Туркия парламентидаги чиқиши чоғида.
“Биз Европа Иттифоқига берилган барча ваъдаларни бажардик, бироқ улар ўз ваъдаларининг деярли ҳеч бирини бажармади”, — дея Эрдўғоннинг сўзларини келтиради AFP.
Анқара “иттифоққа қўшилиш жараёнида ҳеч қандай янги талаб ёки шартларни қабул қилмайди”, деди Эрдўғон.
“Туркия бизни 40 йилдан бери дарвозаси олдида куттирган Европа Иттифоқидан энди ҳеч нарса кутмайди”, — дея қўшимча қилди у.
“Брюссел Туркияга талаб қўя олмайди”
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, агар Европа Иттифоқи турк фуқароларига нисбатан “виза режими каби адолатсизликларни” тузатмаса, Брюссел энди Туркияга сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий талаблар қўйишга ҳақли бўлмайди.
“Агар Европа Иттифоқи фақат қоғозда мавжуд бўлган кириш жараёнини якунлаш ниятида бўлса, бу унинг қарори”, — деди Эрдўғон.
Туркия 1999 йилда Европа Иттифоқига кириш учун ариза берган. 2005 йилда бошланган иттифоққа қўшилиш бўйича музокаралар 2016 йил охирида тўхтатилган. Reuters агентлигининг қайд этишича, узоқ вақт давомида Эрдўғон аъзо бўлиш бўйича музокараларни фаоллаштиришга қизиқиш билдирмаган, бироқ 2023 йилда у Туркия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини маъқуллагунга қадар Брюссел Анқара учун Европа Иттифоқига қўшилиш йўлини очиши кераклигини айтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.
Россия Адлия вазирлиги "хорижий агентлар" рўйхатига олти кишини, жумладан, BBC рус хизматининг икки журналисти - муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенкони киритди.
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.