Эрдўган Тўқаев билан телефонлашди

Эрдўган Тўқаев билан телефонлашди

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмуриятининг алоқа бўлими баёнотида келтирилган.

Хабарда айтилишича, томонлар икки томонлама муносабатлар ҳолатини муҳокама қилган. Шунингдек, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашган.

Лидерлар ноябр ойида Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Туркий Давлатлар Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши саммити кун тартибига киритилиши мумкин бўлган масалаларни муҳокама қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!