Эрдоған Ўзбекистон билан муносабатларни янада яхшилашдан манфаатдор — Фахреттин Алтун

Эрдоған Ўзбекистон билан муносабатларни янада яхшилашдан манфаатдор — Фахреттин Алтун

Туркия Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар бошқармаси раҳбари Фахреттин Алтун мамлакатдаги сайловларда ғолиб бўлган Эрдоған Ўзбекистон билан муносабатларни яхшилашда давом этишини таъкидлади.

"Жаҳон етакчилари Президентимиз жаноб Ражаб Тоййиб Эрдўғанни сайловдаги ғалабаси билан табриклашда давом этмоқда.

Озарбайжон, ЎЗБЕКИСТОН, Туркманистон, Қозоғистон, АҚШ, Россия, Украина, Англия, Германия, Франция, Нидерландия, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Фаластин, Исроил, Ливия, Покистон, Гвинея-Бисау давлат ва ҳукумат раҳбарлари телефон орқали табрикладилар. Президентимиз номига ҳозиргача 19 давлатдан телефон орқали табриклар бўлди.

Шунингдек, 100 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ёзма мактубида Президентимизнинг қайта сайлангани билан табриклади.

Президентимиз икки томонлама муносабатларимизни яхшилаш, минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этиш, янги даврда тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшишда етакчи дипломатия имкониятларидан фойдаланишда давом этади", деди Алтун.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!