Ер майдонларини ноқонуний сотилишининг олди олинди

Ер майдонларини ноқонуний сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.У. ва Б.В. ўзаро тил бириктириб, “Т.Т.” МЧЖга иссиқхона қуриш учун узоқ муддатга ажратилган ер майдонининг 1,8 гектарини фуқаро Э.М.га фирибгарлик йўли билан 300 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи таниши орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. ва бошқалар Олтинкўл туманидаги “Р.К.” фермер хўжалигига қарашли 10 сотих ер майдонини фуқаро Ф.Т.га турар-жой қуриш учун 55 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.Р. ва А.К. фуқаро А.Қ.га Қувасой шаҳри ҳудудидан 8 000 АҚШ доллари эвазига 9,6 сотих ер майдонини турар-жой сифатида расмийлаштириб олиб беришларини айтиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтларда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!