"ЕОИИда ишлаш”: мигрантлар учун янги илова ишга туширилди

 "ЕОИИда ишлаш”: мигрантлар учун янги илова ишга туширилди

Бу илова Евроосиё тараққиёт банкининг Рақамли ташаббуслар жамғармаси томонидан ишга туширилди. Дастур Минскда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида тақдим этилди.

Илова орқали ЕОИИ ва МДҲ давлатлари фуқаролари Россияда ишга жойлашишда давлат ва тижорат хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Хизматларни ЕОИИнинг бошқа давлатларида ҳам йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

⚠️Илованинг рус тилидаги сегментида аллақачон:

🔺 Кириш чекловлари, СТИР ва суғурта тажрибасини текшириш
🔺 Меҳнат инспекциясига мурожаат қилиш
🔺 Таълим ҳужжатларини тасдиқлаш
🔺 Патент олиш учун ариза бериш
🔺 Тиббий суғуртани расмийлаштириш
🔺 Ижарага уй олиш
🔺 Самолёт ва поезд учун чипталар харид қилиш
🔺 СИМ-карта сотиб олиш функциялари мавжуд.

Иловани App Store ва Google Play орқали юклаб олиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!