Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) болаларни уларнинг соғлиғи ва ривожланишига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги тавсияномани қабул қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, ҳужжат болалар ва ўсмирларга мўлжалланган стол устидаги ўйинлар, ўйинчоқлар, либослар, рюкзаклар ва бошқа товарларга тааллуқли. Бундан товарларда бола соғлиғига ва руҳиятига зарар етказувчи ахборот бўлмаслиги шарт.
ЕИК ҳайъати аъзолари Иттифоқнинг “Ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентига ўзгартириш киритишга оид ишни давом эттириш мақсадга мувофиқ деб топишган. У болаларнинг ўйинчоқларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш учун уларга бўлган минимал талабларни назарда тутади.
Болаларни уларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий, маънавий, руҳий, жисмоний ва ижтимоий ривожланиша зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги модел қонунни МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси 2009 йил декабрида қабул қилган. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) икки давлати – Россия ва Қозоғистон тегишли қонунларни қабул қилган. ЕИК яна уч мамлакат – Қирғизистон, Арманистон ва Беларусга ўз қонунчилигига бундай ҳужжатни қўшиш имкониятини кўриб чиқишни тавсия қилган.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, 16 август оқшомида мамлакат пойтахти Тел-Авив марказида бир неча минг киши йиғилиб, ҳукуматни Ғазодаги урушни тўхтатишга ва исроиллик гаровдагиларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга чақирди.
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.