Энтони Блинкен Туркия ташқи ишлар вазири билан музокаралар олиб борди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан музокаралар олиб борди ва у билан бошқа масалалар қатори Туркиянинг позицияси туфайли кечиктирилган Швециянинг НАТОга киришини муҳокама қилди.
Давлат департаменти матбуот хизматининг билдиришича, Блинкен Туркияни Швециянинг НАТОга тезроқ киришини таъминлашга чақирган.
Бундан ташқари, Блинкен ва Фидан иқтисодий муносабатлар ва бошқа икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини муҳокама қилди.
Давлат котиби Туркиянинг Россия билан ғалла бўйича келишувни жонлантириш ҳаракатларига юқори баҳо берди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).