Энди ер участкасини онлайн хусусийлаштириш мумкин

Энди ер участкасини онлайн хусусийлаштириш мумкин

Эндиликда ер участкаларини хусусийлаштириш учун my.gov.uz порталига онлайн мурожаат юбориш мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.

Фуқаролар ўзларига тегишли кўчмас мулк – ер участкаларини (кўп қаватли уйлар бундан мустасно) кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштириши мумкин.

Порталга келиб тушган ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига йўналтирилади. Мутахассислар ер участкасини хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган томонларни текшириб чиқади.

Қурилиш бўлимлари эса ер участкаси ҳудудининг шаҳарсозлик меъёрларига мос келишини ўрганади. Барча текширувлардан ўтгач фуқарога хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади ва талабгор тўловни амалга оширади. Бино кадастрдан ўтмаган бўлса, ер хусусийлаштирилмайди.

Аризани кўриб чиқиш учун 24 300 сўм миқдорида йиғим ва ер участкасини хусусийлаштириш учун дифференциал тўлов ундирилади.

Маълумот учун, ҳар бир жисмоний ва юридик шахс ўзига тегишли бўлган ер участкасини фақат ўзигина сотиб олади. Бу аукционга қўйилмайди ва бошқа одам сотиб олиши ёки бошқа одамга ўтиб кетиши мумкин эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!