Эмомали Раҳмон ШҲТ саммитида қатнашиш учун Самарқандга ташриф буюрди

Эмомали Раҳмон ШҲТ саммитида қатнашиш учун Самарқандга ташриф буюрди

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎЗА хабар берди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Эмомали Раҳмон ШҲТ саммитида қатнашиш учун Самарқандга ташриф буюрди



Саммитда Тожикистон делегацияси ШҲТга аъзо бошқа давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва минтақавий хавфсизлик каби мавзулардаги муҳокамаларда қатнашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!