Элдор Шомуродов уйланди

Элдор Шомуродов уйланди

«Ростов» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 28 декабрь, шанба куни уйланди.

«Ростов» матбуот хизмати ўзбекистонлик футболчининг никоҳ тўйидан видео ва суратларни тақдим этди.

Айни дамда Шомуродов қишки таътилда бўлиб турибди. Аввлароқ Элдор Ўзбекистон Профессионлар Футбол Лигаси томонидан Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилган. Шунингдек, футболчи Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмония тарбия ва спорт вазирлиги томонидан «Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун» совринига эга бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!