Эквадордаги зилзила оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Эквадорда 6,7 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Аnadoly.
Зилзила эпицентри Балао шаҳридан 6 километр шимоли-шарқда жойлашган. Ўчоғи 65,7 километр чуқурликда бўлган.
Зилзиладан жароҳатланганлар сони 500 нафарга яқинлашган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда кеча кечқурун кучли зилзила содир бўлган эди. Зилзилалар 5 та давлатда, жумладан, Қозоғистоннинг 5 та вилоятида қайд этилган. Натижада Афғонистонда 11 киши, Покистонда эса камида 9 киши ҳалок бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).