Эквадорда икки ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди

Эквадорда икки ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди

Эквадор президенти Даниел Нобоа энергия инқирози туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

«Репорт» хориж матбуотига таяниб, фавқулодда ҳолат 60 кун давом этишини маълум қилди.

Фармонда айтилишича, мазкур чора энергия тақчиллиги муаммосини ҳал этиш учун етарли вақтни таъминлаш ва яқин келажакда вазиятнинг барқарорлашишини ҳисобга олган ҳолда жорий даврда электр энергияси таъминотини кафолатлашга қаратилган.

Бундан ташқари, фармонда муҳим энергетика инфратузилмаси объектларини қўпорувчилик, террорчилик хуружлари ва бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун мамлакат полицияси ва қуролли кучларини сафарбар этиш назарда тутилган.

Эквадордаги кучли қурғоқчилик туфайли ГEСлар ишламаяпти. Шунингдек, ишлаб чиқариш муаммолари туфайли қўшни Колумбиядан электр энергияси етказиб бериш тўхтатилган. Натижада мамлакат кескин энергетика инқирозига дуч келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!