Россиянинг Украинадаги тўлиқ миқёсли ҳарбий ҳаракатларининг бир йиллиги муносабати билан Россия ва Жанубий Африка ўртасидаги қўшма манёврлар энг яхши ечим эмас, деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел 27 январь, жума куни Жанубий Африкага ташрифи чоғида. «Аммо бизнинг позициямиз ҳамкорларимизнинг ташқи сиёсий қарорларида акс этмаяпти», деди у Преторияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Европа Иттифоқи учинчи давлатларнинг Россиянинг Украинага бўлган тажовузига нисбатан позицияси бўйича «ҳар бир давлатнинг ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ташқи сиёсат юритиш ҳуқуқини ҳурмат қилади», деб таъкидлади Боррел.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи бош дипломати «Россия агрессияси халқаро ҳуқуқ нуқтайи назаридан ноқонуний эканлигига шубҳа йўқ»лигини ва бутун дунё, жумладан Африка учун хавф туғдираётганини таъкидлади.
Европа Иттифоқи Жанубий Африкани ушбу можарода томон танлашга чақирмаяпти, деди у. «Биз шунчаки дунёнинг барча давлатларидан БМТ низомини ҳимоя қилишни сўраймиз, бошқа ҳеч нарса эмас, - деди Боррелл. - Европа Иттифоқи Жанубий Африкани қоидаларга асосланган халқаро тартибни сақлаш ва мустаҳкамлашда муҳим ҳамкор деб билади».
У Жанубий Африка Россия билан яхши муносабатлари ва БРИКСдаги (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани ўз ичига олган давлатлар гуруҳи) ўз ролидан фойдаланиб, Москвани урушни тугатишга кўндиришига умид билдирди.
Бироқ Жанубий Африка ташқи ишлар вазири Наледи Пандор қўшма матбуот анжуманида Украинадаги уруш бутун дунё учун муаммо эканини айтди. «Келинг, глобал ҳамжамият сифатида ишлайлик ва «Жанубий Африка, сиз Россияни биласиз, уларни ишонтиринг» демайлик», - деди у.
Пандорнинг фикрича, мамлакатлар Украина ва Россия ўртасида музокаралар жараёнига ва «можаронинг барча томонлари манфаатларини ҳисобга оладиган натижага» эришиши керак.
Жанубий Африка Европа Иттифоқининг стратегик ҳамкори мақомига эга ягона Африка давлати ва Африка қитъасидаги Европа Иттифоқининг асосий савдо шериги ҳисобланади.
Ташриф чоғида Боррел Жанубий Африканинг қайта тикланадиган энергия манбаларига босқичма-босқич ўтишини қўллаб-қувватлаш бўйича янги дастурни эълон қилди. Бунинг учун Европа Иттифоқи Европа инвестиция банки орқали 35 миллион евро грант ва 1 миллиард евро имтиёзли кредит ажратади.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.