ЕИ июль ойида Украинага Россия активларидан биринчи 1,5 миллиард евро даромад беради
![ЕИ июль ойида Украинага Россия активларидан биринчи 1,5 миллиард евро даромад беради ЕИ июль ойида Украинага Россия активларидан биринчи 1,5 миллиард евро даромад беради](/photos/news/mhUrOXTzOjPzUug.jpeg)
Еврокомиссия Россиянинг музлатилган активларидан тушган 1,5 миллиард еврони июл ойида Киевга ўтказмоқчи, бу маблағнинг 90 фоизи қурол-яроғга сарфланади.
Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
“Июль ойидаёқ Россия активларини қайта инвестициялашдан тушган дастлабки 1,5 миллиард евролик даромад Украинага тушади, унинг 90 фоизи қурол-яроғга йўналтирилади”, деди у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).