Лос-Анжелес шаҳар кенгаши муҳожирларни федерал таъқиблардан ҳимоя қилиш учун қўриқхона шаҳар мақомини белгилаш тўғрисидаги қарорни бир овоздан қабул қилди.
АҚШнинг аҳоли сони бўйича иккинчи шаҳри бўлганида федерал иммиграция қонунчилигини амалга ошириш учун шаҳар ресурслари ва ходимларидан фойдаланишни расман тақиқлади. Қарор сайланган президент Дональд Трампнинг муҳожирларни оммавий депортация қилиш режалари фонида қабул қилинди.
Қарор мигрантларни шаҳар қонунчилиги даражасида ҳимоя қилишни назарда тутади. Кенгаш аъзосининг таъкидлашича, бу чора муҳожирларга уларнинг ташвишлари тушунилиши ва инобатга олинишини кўрсатишга қаратилган.
Овоз беришдан олдин шаҳар ҳокимияти биноси олдида ташаббусни қўллаб-қувватловчи митинг бўлиб ўтди. Иштирокчилар қўлларига "Лос-Анжелес энди қўриқхона шаҳри!" ва испан тилида "Бизга нима керак? Бошпана! Қачон? Ҳозир!" деган ёзувларни илиб қўйишди.
Иммиграцион ҳуқуқий ресурс марказининг маълумотларига кўра, 11 штат иммиграция бўйича федерал органлар билан ҳамкорликни қисқартириш чораларини кўрган.
20 январда лавозимга киришган Трампнинг ўтиш гуруҳи бу мавзу бўйича изоҳ беришдан бош тортди.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Жиноятчиларни узоқ муддатга қамоқ жазоси кутмоқда. Масалан, Фират Сари, Илкер Генен ва бошқа шифокорлар 177 йилдан 582 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу талаб Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда илгари сурилган.
Абхазия вице-президенти Бадра Гунба расман давлат раҳбари вазифасини бажаришни бошлади.
Шу муносабат билан унинг кичик видеомурожаати эълон қилинди.
«Мен барча раҳбарлар ва ҳукумат органларига Абхазия Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлатни сақлаб қолиш ва унинг фаолиятини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажариш бўйича кўрсатма бердим», — деди Гунба.
Март ойида АҚШ Украинага ракеталарни яширин равишда юборган бўлсада, Украинага Россия ҳудуди ичида зарба бериш учун улардан фойдаланишга рухсат берилмаган.
Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
General Motors концерни жаҳон бўйлаб мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатади, уларнинг 507 нафари Уоррен (Мичиган штати)даги бош муҳандислик маркази мутахассисларидир, деб хабар берди Reuters.