Дунёнинг эски тартиботи ортга қайтмайди
Дунёнинг эски тартиботи ортга қайтмайди. Агар стол атрофида бўлмасак, менюда бўламиз — Канада бош вазири.
Марк Карни Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида нутқ сўзлаб, асосий кучлар геосиёсати бугун ҳеч қандай чегараларсиз, ҳеч қандай чекловларсиз юритилаётгани таъкидлади.
"Бошқа давлатлар, айниқса Канада каби ўрта кучлар ожиз эмас. Улар инсон ҳуқуқларига ҳурмат, барқарор ривожланиш, бирдамлик, суверенитет ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги каби қадриятларни ўз ичига олган янги тартибни барпо этиш салоҳиятига эга. Ожизларнинг кучи — аввало ҳалолликдан бошланади.
Гўё ҳар куни бизга шуни эслатишаётгандек: биз йирик давлатлар рақобати даврида яшаяпмиз, қоидаларга асосланган тартиб емирилмоқда, кучлилар қўлларидан келганини қилади, кучсизлар эса бошига тушганига чидашга мажбур.
Сўнгги йигирма йил ичида молия, соғлиқни сақлаш, энергетика ва геосиёсатдаги инқирозлар ҳаддан ташқари глобал интеграция хатарларини фош қилди. Аммо яқинда йирик давлатлар интеграцияни қуролга айлантира бошлади: божлар Ð