Wok Free халқаро тадқиқот ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, дунёда 40 миллион киши замонавий қуллик остида кун кечиради. Уларнинг 400 минг нафари АҚШда яшайди.
Бу БМТнинг Нью Йоркдаги қароргоҳида “Қулликка қарши курашиш ташкилоти” нинг расмий вакиллари томонидан “Глобал қуллик индекси 2018” ҳисоботининг берилиши муносабати билан ўтказиладиган матбуот анжуманида айтилди.
Ҳисоботга кўра, дунёда 40 миллион 300 минг киши замонавий қуллик соясида қийналиб келади. Уларнинг 403 мингтаси АҚШда, 136 мингтаси Британияда кун кечиради.
Ҳисоботда айтилишича замонавий қуллик одам савдосини, мажбурий меҳнатни, мажбурий никоҳни, болаларни сотиш ва эксплуатация қилишни, шунингдек, қулликнинг ўзини қамраб олади.
Ҳисоботга кўра, қулликнинг бу тури кутилганидан кўра ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган.
АҚШда ҳар 800 кишининг бири замонавий қуллик вакили ҳисобланади. Шунингдек, Австралия, Франция ва бошқа Европа давлатларида бу кўрсаткич юқори ҳисобланади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.