Дунёда энг чиройли модель Кариб денгизида қандай дам олишини кўрсатди (фото)

Дунёда энг чиройли модель Кариб денгизида қандай дам олишини кўрсатди (фото)

Франциялик модель ва актриса Тилан Блондо Кариб денгизида жойлашган Сен-Бартел оролида тасвирга олган фотосуратлар билан ўртоқлашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Чиройли манзара” – деб ёзган 18 ёшли модель.

Тилан Блондо 6 ёшида биринчи марта подиумга чиқди. Ўша вақтда TC Candler сайти ёш модельни “дунёда энг чиройли қизча” деб атаганидан сўнг машҳур бўлди.

Ҳозирги вақтда йирик косметик компания юзи ҳисобланади ва Кайер Гербер, Джиджи Хадид ва бошқа юлдузлар билан бирга мода намойишларда иштирок этишни давом этмоқда.

“Олдин мен жуда уятчан эдим, лекин онам ва мен учратган одамлар туфайли ўзгаришга муваффақ бўлдим”, - дейди модель.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!