Бугун, 21 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Давлат тест маркази вакиллари иштирокида журналистлар учун ўтказилган брифинг бўлиб ўтди.
Унда ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабов нима учун жорий йилда мандат кечикаётганига изоҳ бераркан, жорий йилда ҳар бир абитуриент бир пайтда учта олий ўқув юртига ҳужжат топшириши илк марта йўлга қўйилгани ва шу боис ҳам мандат тест жараёнлари якунланганидан сўнг бир ҳафта ичида эълон қилинишини таъкидлади. Шунингдек, у ҳалигача айрим имтиёзларни учта йўналишда қўллаш тартиби расман маълум эмаслиги, Фарғонадаги «Темурбеклар мактаби» битирувчилари алоҳида квотада қабул қилинадими ёки асосий квота ичидами, бу ҳам ноаниқлигини айтиб, мазкур ҳолатлар ҳам якуний натижалар кеч чиқарилишига сабаб бўлаётганини билдирди.
Барно Ражабовнинг қайд этишича, ДТМда икки кун мобайнида мандатни эълон қилиш имконияти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 14.05.2019 йилдаги Президент қарори бўйича, тест синовларининг жавобларини эълон қилишнинг охирги муддати - 22 август. Қонун ҳужжатларида тест синовлари натижаларини ортга суриш ҳақида бирорта қоида йўқ.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакли учун жорий йилги тест синовлари 29 июлдан 15 августга қадар ўтказилди.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.