АҚШ президенти Доналд Трампнинг ўғли кичик Доналд Трамп Италияда ҳимояланган ҳудудда ноқонуний ов қилишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Corriere della Sera газетаси хабар берди. Ушбу ҳолатни Венето вилояти минтақавий кенгаши аъзоси Андреа Дзаннони тасдиқлаган.
Кичик Трамп декабрь ойида Италияга ташриф буюрган ва Адриатика денгизи соҳилида овда қатнашган. Бир неча кун олдин АҚШнинг овга бағишланган веб-сайтларидан бири унинг қушларга, жумладан, Европа Иттифоқи ва Италия қонунчилиги билан ҳимояланган ноёб қизил ўрдакларга қарата ўқ узаётганини акс эттирган репортажни эълон қилган.
Андреа Дзаннонининг сўзларига кўра, Италияда ов қилиш ҳуқуқи фақатгина мамлакатнинг маълум ҳудудларида яшовчи фуқароларга берилган.
“Бунинг учун полиция бошқармаси томонидан берилган овчилик лицензияси талаб этилади, энг муҳими, ушбу ҳужжат фақат Италия ҳудудий аҳолисига тақдим этилади”, – дея таъкидлаган у.
Европа экологик партияси – “Яшил Европа” ушбу ҳолат бўйича Италия экология вазири Жилберто Пикетто-Фратина билан масала муҳокамасини режалаштирмоқда. Партия аъзоси, депутат Луана Дзаннелла қуйидагича баёнот берган: “Биз экология вазиридан бу ҳолат юзасидан тушунтириш беришини сўраймиз, чунки ҳимояланган турларни овлаш жиноят ҳисобланади.”
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.