Диққат! Тошкент метросида жетондан фойдаланиш муддати узайтирилди

Диққат! Тошкент метросида жетондан фойдаланиш муддати узайтирилди

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматининг хабар беришича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида махсус (темир) жетонлардан фойдаланиш 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Пойтахтда жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш доирасида йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириши кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тўлов тизимини тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида ягона транспорт картасидан фойдаланиш мумкинлиги ҳам маълум қилинган.

Қайд этилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан қабул қилинган тегишли буйруқ фақатгина автобусларга тааллуқли, метрополитен фаолиятига тегишли эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!