Дипломатия университетида судьялар “Ёшлар жиноятчиликка қарши” мавзусида давра суҳбати ўтказди
Дипломатия университетида судьялар “Ёшлар жиноятчиликка қарши” мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, сўнги вақтларда ёшлар ўртасида кўп содир этилаётган гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи, ақидапарастлик ғоялар билан йўғрилган материалларни тарқатиш ҳамда жамоат хавфсизлигига қарши содир этилаётган бошқа жиноятлар таҳлили, жиноятларни келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш ҳамда ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилди.
Куни кеча жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьялари томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг талабалари ва ўқитувчилари билан “Ёшлар жиноятчиликка қарши” мавзусида ўтказилган давра суҳбати якунида учрашувнинг амалий ҳуқуқий таъсирчанлигини янада таъминлаш мақсадида, университетининг алоҳида ташкил этилган суд залида талаблар учун сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилди.
Аҳамиятли томони шундаки, давра суҳбатида университет ўқитувчилари ва талабалари бугунги кунда ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни содир этилишидаги омилларни ҳуқуқий асосларини содда ва равон тилда судьялар келтирган мисолларда тушуниб олдилар.
Кўзланган мақсад ҳам айнан шу эди. Зеро, судьянинг мақсади нафақат содир этилган жиноятни жазолаш, балки содир этиладиган жиноятни барвақт олдини олиш мақсадида бу каби сайёр суд ҳамда давра суҳбатлари орқали ёшлар ҳуқуқий онгини ўстириш ҳамдир. Балки шундан бўлса керак давра суҳбатида ёшлар ў ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Жиноят ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек туман суди
