Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

“Tashkent city"даги "Congress Hall" мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтди.

ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Сайловолди дастуридаги тўртинчи мақсад — қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш.

Рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш принципи ҳаётга жадал олиб кирилади. Шу мақсадда давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Энди давлат хизматлари учун одамлар овора бўлиб, ариза ёки бланка тўлдирмайди, паспорт ёки бошқа ҳужжат тақдим қилмайди. Давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон тизимдан ўзи олади.

Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилиб, улар барча масалаларни «бир қадам»да ҳал этадиган масканга айлантирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!