Давлат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда Мудофаа саноати муҳим омил

A A A
Давлат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда Мудофаа саноати муҳим омил

Узоқ йиллар давомида Қуролли Кучларимизни ҳарбий ва икки мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотлар билан таъминлаш асосан импорт ҳисобидан амалга оширилиб келинган бўлиб, ушбу ҳолат нафақат миллий армиямизни ҳарбий ва махсус техника, қурол-аслаҳа ва бошқа зарур жиҳозлар билан ўз вақтида таъминлашга, балки мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш каби стратегик йўналишда хорижий давлатларга боғланиб қолишдек ҳолатни юзага келтирган эди.

Натижада Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларига кўра, 2017 йил 20 ноябрда давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ҳамда мудофаа аҳамиятига эга ишлаб чиқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боришга масъул бўлган давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси тузилди.

Ўтган икки йил мобайнида Қўмита томонидан мамлакатимиз саноатининг ҳарбий ва икки мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантиришни таъминлаш ва миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ, жанговар техника, махсус воситалар ва айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича мақсадли ишлар бажарилиб келинмоқда.

Жумладан, дунёнинг 20 дан ортиқ ривожланган давлатлари билан ҳарбий-техник ҳамкорлик ўрнатилди, 6 давлат билан ҳукуматлараро комиссия фаолияти йўлга қўйилди, 10 дан ортиқ давлатлар билан ҳарбий-техник ҳамкорлик йўналишида ҳалқаро битим ва келишувлар имзоланди. Тизимли равишда замонавий қурол-аслаҳа ва жанговар техникаларни харид қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мудофаа вазирлиги куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда мавжуд, моддий ва маънавий жиҳатдан эскирган қурол-аслаҳаларни модернизация қилиш бўйича ишлар изчил амалга оширилмоқда.

Жумладан, БМ-21 “Град” русумли ялпи ўт очиш реактив тизими янги замонавий шассига ўрнатилди ва бу тизим амалий синовлардан мувафақиятли ўтди.

БТР-70 русумли транспортерга янги замонавий дизел двигатели, узатиш қутиси ўрнатилиб мобил имкониятлари оширилди. Шунингдек, шахсий таркиб ҳимоясини ошириш мақсадида қўшимча зирҳ ва кумулятив панжара билан жиҳозланди.

Т-64 русумли танкнинг куч бўлими тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий, катта қувватга эга двигатель ва трансмиссия агрегатлари қўйилди, рақамли алоқа воситалари билан жиҳозланди.

Газ-66 русумли автомобилларига “ISUZU» двигателлари ва узатиш қутиларини ўрнатган ҳолда модернизация қилиш йўлга қўйилди. Бу ўз навбатида уларнинг харакатчанлик ва мобил имкониятларини оширди.

Шунингдек, КамАЗ автомобиллари шассида барча шароит ва худудларда қўшинлар бошқарувини таъминлай оладиган мобил қўмондонлик бошқарув пункти, шунингдек замонавий асбоб ва ускуналар билан жихозланган, ҳар қандай мураккаб тиббий амалиётларни амалга оширишга қодир тиббиёт пункти яратилди.

Бундан ташқари, «Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи» ДК реконструкция қилиниб, тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозланди, бунинг натижасида корхона томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кенгайтириш имкони яратилди. Жумладан, “Ми” русумидаги вертолётларнинг таъмирланаётган жиҳозлари номенклатураси ортди, Су-25 русумли самолётларни таъмирлаш ўзлаштирилмоқда.       

«Восток» ИИБ ДУКда бугунги кунда ўқотар қуроллар учун ўқ-дорилар ишлаб чиқарилмоқда. Амалга оширилган тадбирлар натижасида 2020 йилнинг биринчи ярмида янги турдаги патронлар ишлаб чиқарувчи линиянинг ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Ҳарбий кийим-анжомларни ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-турк қўшма корхонаси тузилиб, 2019 йилда дастлабки цех фаолияти йўлга қўйилди, 2020 йил II кварталда корхона тўлиқ қувватда ишга туширилиши режалаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси томонидан, қўмита тасарруфидаги («Восток» ИИБ ДУК, «Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи» ДК, «Инновацион технологиялар маркази», «MS TexMash» ва «MS RemTex» МЧЖлар) ва маҳаллий корхоналар (KRANTAS, ISUZU ва бошқалар)да ишлаб чиқарилаётган ҳарбий ҳамда икки мақсадда қўлланадиган маҳсулотлар ва хизматлар кўрсатиш кўрсаткичларини 2 баробарга ошириш режалаштирилган.

Аммо шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юқорида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар миллий армиямизни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминлашга қодир бўлган тўлақонли мудофаа саноати секторини барпо этиш учун етарли эмас. Юқорида белгиланган пировард натижаларга эришиш ҳамда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси мудофаа саноатини янада ривожлантиришга қаратилган амалий ҳаракатлар режаси (“Йўл харитаси”) ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу режада Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда 2020 ва кейинги йилларда асосий эътибор Қуролли Кучларимизни замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника ҳамда бошқа маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ таъминлашга, маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини такомиллаштиришга, ишлаб чиқарилаётган ҳарбий ва икки мақсадли маҳсулот турлари ва номенклатурасини кўпайтиришга, корхоналарга турли имтиёзлар яратган ҳолда маҳсулотлар таннархини тушириш ва уларнинг экспортбоплигини оширишга қаратилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Россия яқинлашмоқда

DeepState таҳлилий ресурсининг янгиланган маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Донецк вилоятининг бир қатор ҳудудларида олдинга силжиган.

Полша нашри Алишер Усмоновнинг синглиси муҳокама этилган Лавров ва Сийярто ўртасидаги суҳбат ёзувини эълон қилди

Айни пайтда мазкур аудиоёзув Европа ва Украина матбуотида кенг муҳокама этилмоқда.

ОАВ: Саудия Арабистони уруш сабаб АҚШга чақириқ билан чиқди

Бу ҳақда The Guardian Саудия разведка манбасига таяниб хабар берди.

Эрон Исроилга энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди

Бу ҳақда Исроил Мудофаа Кучлари матбуот котиби идораси маълум қилди.

Эрон ҳаммани ва ҳамма нарсани бомбардимон қилмоқда

Эрон ОАВларининг хабарларига кўра, Баҳрайндаги Америка объектлари ва базаларида 8 тадан ортиқ кучли портлашлар юз берган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Трамп Макроннинг рафиқаси билан муносабатлари ҳақида ҳазил қилди

Оқ уйдаги тадбирда Америка етакчиси Франция етакчисининг рафиқаси унга ёмон муносабатда бўлиши ҳақида ҳазиллашди.

"АҚШ Исроилнинг қўғирчоғи сифатида Теҳронга қарши урушга кирди"

Қўшма Штатларнинг Эрон инфратузилмасига ҳужумлари Эрон халқига қарши қаратилган ва ҳарбий жиноят ҳисобланади

"NATO Ҳўрмуз бўғози масаласида АҚШга ёрдам беришга мажбур эмас"

Унинг сўзларига кўра, Франция Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини тиклаш бўйича ишлаш тарафдори, аммо бу ҳужумкор тарзда бўлмаслиги керак.

Трампга Эрондаги ярим тонна уранни қўлга киритиш режаси топширилди

Бу тарихдаги энг йирик ва мураккаб махсус амалиётлардан бири, балки энг йириги бўлади.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.

Эрон АҚШни масхара қилди: “Биз 6000 йиллик цивилизациямиз”

Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг “Эрон тош даврига қайтиши мумкин” деган баёнотини масхара қилди.

БМТ: Жаҳон уруши хавфи — Яқин Шарқ можароси кескинлашмоқда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳонда янги кенг кўламли уруш бошланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Тошкентда ЙПХ ходимига қўл кўтарган маст ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситаларни қўллаган ҳолда қонунбузар фуқарони зарарсизлантирган.

Ҳиндистонда 70 ёшли фил “пушти фотосессия”дан кейин вафот этди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогерни ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблаб, уни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Фарғонада оғуфурушларга 12 йилдан 15 йилгача қамалди

Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.

Тошкент ва Сирдарёда «Умра» билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Туркияда муҳожирлар қайиғи чўкди: камида 18 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Хитой ва Покистондан ташаббус: Эрон атрофидаги урушни тўхтатиш режаси таклиф этилди

Хитой ва Покистон Эрон атрофидаги можарони бартараф этиш мақсадида қўшма тинчлик ташаббусини илгари сурди.

Трамп Эрон сулҳ сўраганини айтди. Теҳрон жавоб қайтарди

АҚШ президенти Доналд Трамп бугун Теҳрон Вашингтондан сулҳ сўраганини эълон қилди.

Трампнинг баёноти: Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслигини қатъий таъкидлади.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Европадан танқид: Зеленский маблағларни жуда тез сарфламоқдами?

Европа Иттифоқи доирасида Украинага ажратилаётган маблағлар юзасидан танқидлар янграмоқда.