Давлат департаменти Данияга 744 миллион долларга 200 дан ортиқ “ҳаво-ҳаво” ракеталарини сотишни маъқуллади.
Бу ҳақда ҳукуматлараро шартномалар бўйича ҳарбий техника ва қуролларни хорижга етказиб беришга масъул бўлган Америка Мудофаа вазирлигининг Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича агентлиги маълум қилди.
"Дания ҳукумати 203 тагача AIM-120D-3 Advanced Medium Range Air-to-Air Missiles (AMRAAM) ва 9 тагача кўрсатма бўлимларини сотиб олишни сўради”, - дейилади департамент баёнотида.
Мумкин бўлган таъминотлар қаторида захира қисмлар, ёрдамчи ускуналар ва эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот, шунингдек, логистика ва қуролларни таъмирлаш хизматларини ўз ичига олади. Битимнинг умумий қиймати 744 миллион долларга баҳоланмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Испаниялик машҳур собиқ футболчи Жерар Пике ташкил қилган Медиа футбол бўйича Жаҳон чемпионати 1-турида Ўзбекистон номидан қатнашаётган "Unwanted Boys" жамоаси Саудия Арабистонига қарши беллашув ўтказди.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.