Даҳшат! Сирдарёда эркак кишининг жасади топилди. У тўлиқ ёниб кетган

Даҳшат! Сирдарёда эркак кишининг жасади топилди. У тўлиқ ёниб кетган

«Sirdaryo Xabarlari»га ишончли манбалари томонидан хабар берилишича, ушбу даҳшатли қотиллик Мирзаобод тумани ҳудудида содир бўлган.

Тасдиқланмаган хабарга кўра, катта эҳтимол билан ўрта ёшлардаги эркак кишининг 100% куйган — ёқиб юборилган жасади куни кеча 28-май куни кундузи (тушдан кейин) Мирзаобод тумани ҳудудидаги далалардан бирида топилган. Яна бир ишончли манбанинг таъкидлашича, жасад ёнида оқ рангли «Кобальт» автомобили ҳам топилган бўлиб, автомобилга шикаст етказилмаган («Sirdaryo Xabarlari»га автомобилнинг давлат рақами маълум эмас, тахминий маълумотларга кўра автомобил давлат рақами Тошкент вилояти ҳудудига тегишли бўлган).

Маълумот ўрнида, мазкур қотиллик билан боғлиқ хабарлар юзасидан шу вақтга қадар ҳали расмий маълумот берилмади.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!