Даҳшат! Озодликда юрган «Ҳизбут таҳрир»чи билан суҳбат эълон қилинди

A A A
Даҳшат! Озодликда юрган «Ҳизбут таҳрир»чи билан суҳбат эълон қилинди

Минбарда комиссия аъзолари, ўртадаги стулда “Ҳизбут таҳрир” диний экстремистик оқимига аралашиб, жиноят кодексининг 159-моддаси билан 18.5 йил панжара ортида умрини ҳазон қилган эркак. ЎзА эълон қилган "Ҳизбут таҳрирчи" билан суҳбат шундай сўзлар билан бошланади.

У 44 ёшда. Бугун оиласи даврасига қайтган. Озодликдан маҳрум этилганда 4 ёш бўлган фарзанди бугун 21 ёшли йигит, уйланиш арафасида. Салкам 19 йил ичида унинг аёли икки ўғлини ёлғиз катта қилди.

 

Стулда ҳудди маҳбуслардек бошини эгиб ўтирган кишига қараб, ўйлайман... Фарзандлари “Отам қани», деб онасини неча бор қийнади экан. Ҳовлилари нураб кетгандир, турмушнинг оғир кунларини ёлғиз боши билан қарши олган аёлиям заифлашиб, кексайиб қолгандир... Бугун оиланинг каттаси уйга қайтган-у, бироқ бегонадек. Комиссия уни суҳбатга тортади:

 

— Қилган қилмишингиздан афсусдамисиз?

 

— Йўқ, фикрларимни хато деб билмайман.

— Шунча, умрингизни зое ўтказдингиз «Ҳизбут-таҳрир»дан қайтмадингизми?

— Қайтмадим. Мен ўз ғояларимни тўғри деб биламан.

— Қасам ичганмисиз?

— Ҳа, дорисман.

 

Комиссия аъзолари орасида дин бўйича мутахассис унга юзланади:

— Биринчи нозил бўлган сурани биласизми?

— Йўқ, ўқимаганман...

— Биринчи нозил бўлган буйруқни, каломни биласизми?

— Ҳа, “Иқро”

— Ҳа, “Иқро” “Ўқи” дегани сиз шу биринчи нозил бўлган буйруққа амал қилдингизми?

— Йўқ...

—Ота-онангиз ҳам сизни диний қарашларингизни қўллаб-қувватлайдими?

— Йўқ.

— Демак, ота-онангиз сиздан норози, шу тўғрими?

—Улар мени диний қарашларимни тушунишмайди.

— Қандай диний китобни ўқигансиз?

—....

— Бизнинг қайси уламоларимиз «Ҳизбут таҳрир» оқимида бўлган? Ал-Бухорий рисолаларида «Ҳизбут таҳрир» ҳақида биронта фикр учрамайди. Сизни ҳозирда эркинликда юриб, Аллоҳнинг 5 фарзини бажаришингизга нима, ким тўсқинлик қиляпти?

— Ҳеч ким ҳалақит қилаётгани йўқ.

— Ўзингиз ўйланг, салкам 19 йил умрингизни қамоқда ўтказдингиз. Шу вақт ичида озодликда юриб кўпроқ яхшилик қилишингиз мумкин эди. Ота-онангиз тирик экан уларнинг хизматларини қилиб савоб олишдек имкониятга эгасиз. Бугун, «Ҳизбут таҳрир» фикрлардан қайтмаган бўлсангиз, бизни гуноҳкор адашган бандалар, деб билсангиз ҳам биз сизга ёрдам қўлини чўзамиз. Келинг шу ғояларингиздан воз кечинг. Масжидга келиб истасангиз, ислом дини мутахассисларимиздан илм олинг. Ҳақиқий исломни англанг.

— Йўқ, қасамимдан воз кеча олмайман.

Суҳбат давомида дин мутахассислари Нодирга (исми ўзгартирилган) адашиб, нотўғри ичилган қасамдан қайтиш ва унинг кафорати ҳақида тушунтирдилар. Бироқ, Нодирнинг ўзи шу хонада-ю, унинг ҳаёллари ҳамон ўша оқимнинг ғоялари билан банддек эди, назаримда.

 

Комиссия аъзолари орасида бўлган Тошкент шаҳар отинойиси ҳам эркакнинг оиласи ва фарзандлари билан қизиқади. Саволларга бепарво жавоб қайтарган Нодирнинг эртаси кунига ҳам катта умид ва яхши режалар билан қарамаётганини сезиш мумкин эди.

 

Комиссия аъзолари яна анча панд насиҳат қилди. Уни ишга жойлашда, даволанишда давлат кўмаклашишга тайёрлигини айтди. Ҳаётда нимадан норозлиги сўралди. Қанчалар уринилмасин бу инсон ўз фикридан, онгига аллақачонлар ўрнашиб бўлган ғоядан қайтмади.

 

Минбарда ўтирган комиссия аъзолари ва четдаги адашган фуқаро ўртасида қалин кўринмас девор борлиги сезилиб турарди, у суҳбат сўнгигача сақланиб қолди. Комиссия аъзолари орасида ўтирган суҳбатни кузатган психологларнинг фикрича улар йўлдан адашган, умрини энг навқирон қисмини панжара ортида ўтказган, атрофидагилардан, жамиятдан норози тоифадир. Шунинг учун, муаммога бошқача ёндошув кераклигини, адашган фуқарони алоҳида ажратиб эмас, у билан тенгма-тенг ўтириб унга яқинлашиб, унинг кўнглига йўл топган маъқулигини айтишди.

 

Бу одамларнинг кўнгилига янада яқинроқ кириш уларни жамиятимизга қайтаришда назаримизда ҳаракатни тўхтатмаслик керак. Улар адашган бўлса-да, шу юртнинг фуқароси, юртдошимиз ва орамиздаги одамлардан бири. Қачонлардир биз уларга бефарқлик қилиб, ножўя ташкилотларга аралашиб қолишига йўл қўйиб берганмиз.

 

Жазони ўташ жойларидан қайтган фуқароларимизга бугун маҳалла, қўни-қўшни, қариндош-уруғлар бефарқ бўлмаслиги керак.

Хона чеккасида столда бошини эгиб ўтирган эркакнинг ғамгин юзлари, жамиятдан четда қолганини ҳис этиб турган кўзлари ёдимдан кетмайди. Унда ғамгинлик ва шу билан бирга қайсарликни ҳам сезиш мумкин эди. Унингча у фақат тўғри йўлда-ю, бошқалар адашган. У шу қайсарлиги, фикрий ожизлиги туфайли 19 йиллик умрини панжара ортида ўтказди. Жазо муддатини ўташ ҳудудида у ёруғ, эркинликдаги ҳаётдан аллақачон умид узганини айтади. Лекин, жамоатчилик ундан воз кечмади, унга ёрдам қўлини чўзмоқда. Уни яна оиласи бағрига қайтишга имкон берди...

 

Тошкентнинг “Шайҳ Зайниддин” жомеъ масжидида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов ва масжиднинг дин уламолари, отинойилар 159-модда билан озодликдан маҳрум этилиб, жазони ўтаб келган фуқаролар билан бўлган учрашувдан. Мазкур суҳбат «Ҳокимнинг бир иш куни» лойиҳаси асосида тайёрланди.

Анора Содиқова


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

Россияда якун ясалди: СССР йўқ бўлди

Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Лавров "Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”

Жумладан, ГФРнинг янги канцлери жаноб Мерцнинг Германия яна Европага раҳбарлик қилиш вақти келгани ҳақидаги нутқи.

ХХР Данияга Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш чақириғига "шапалоқ" билан жавоб қайтарди

Хитой Халқ Республикаси Россия билан ҳамкорликдан воз кечиш чақириғига жавобан Данияга "дипломатик шапалоқ" туширди.

Медведевнинг хаёллари

Медведев Украина харитасини намойиш қилди.

Руслар Купянскни ер билан яксон қилди

Маъмурият раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудда тахминан 1700 нафар фуқаро қолган.

Тошкентда 49 ёшли шилқим қайнота қамалди

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Янгиҳаёт туманида кўриб чиқилди.

Россия қозоғистонликларни киритмаяпти

Қозоғистонликлар Россияга киришда тобора кўпроқ тақиқ олмоқда. "Адолат йўли" уюшмаси ижрочи директори Дидар Смагулов шундай вазиятга дуч келди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Дуров: "Мен русман!"

Telegram асосчиси айбловларга раддия берди.

SWS3 — Хитойнинг дронларга қарши қўрқинчли жавоби

Хитой дронларга қарши янги зенит-ракета-тўп мажмуасини яратди.

Ким Чен Ин ҳарбий кемани сувга тушириш пайтида чўкиб кетган кемасозлик ишчиларини қатл қилиши мумкин

Шимолий Кореяда янги эсминетнинг муваффақияциз учирилиши ортидан кемасозлик заводининг камида уч ходими ҳибсга олинди.

Ким Жанубий Корея Президенти бўлиши мумкин

2025 йил 3 июнда Жанубий Кореяда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Улар қандай ўтади ва асосий номзодлар кимлар?

Трамп Россия ва Хитой билан катта келишув тузмоқчи – New York Times

Нашрга кўра, буларнинг барчаси янги уч қутбли дунё тизимини шакллантиришга бўлган интилишдан далолат беради.

Путиннинг Украина урушини тўхтатиш учун қўйган қатъий талаблари ошкор бўлди!

Путин Украина урушини тўхтатиш учун Ғарбдан ёзма мажбурият талаб қилмоқда!

“Украина NATO саммитида бўлмаса, Путин ютади”

Украина июн ойида ўтказиладиган NATO саммитида иштирок этиши керак.

Берлиндан "узоқ масофали салом"

Украинада немис қуроллари ишлаб чиқарилади — Германиядан тарихий қадам.

Яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз бериши мумкин

USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.

Францияда эвтаназия ҳақида қонун қабул қилинди

Франция Миллий Ассамблеясининг 305 нафар аъзоси шифокорлар ёрдамида ўз жонига қасд қилишни қўллаб-қувватлаган

Россияда 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Шунингдек, воқеа юзасидан қасддан баданга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган

“Қамчиқ” довонида “Gentra” хандаққа тушиб кетди

Яна бир автомобиль – “Мерседес” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.

Асирликда ҳалок бўлган 200 нафар аскар: жонлар ҳисобидаги уруш ҳақиқати

Уруш бошланганидан бери Россия асирлигидаги 200 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлди.

АҚШнинг режаси бор, аммо у ҳеч кимга маъқул келмаяпти

АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 800 нафар фуқаро уй оламан деб 200 млрд сўмдан ортиқ пулларидан айрилди

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. 263 млн. сўм зарар аниқланган.

Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Ливерпулда автомобил одамларни босиб кетиши оқибатида 27 киши жароҳатланди

Маҳаллий ҳокимият расмийларининг хабар беришича, қолган жабрланганларга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ичидаги 19 ёшли ҳайдовчиси билан ёниб кетди

Қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб борган, ёнғин қутқарувчилар ва фуқаролар томонидан ўчирилган.

22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан “одам савдоси” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Россиянинг Воронеж шаҳрида бир талаба хонадошини гигиенага риоясизлиги сабабли ўлдирди

Навбатдаги жанжалдан сўнг сабр-тоқат косаси тўлган йигит пичоқ олиб, Максимнинг томоғини кесган.

Украина Patriot зенит-ракета мажмуаларининг танқислигини бошдан кечирмоқда — Тhe Washington Post

Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.

"Куч ишлатилмаса, Путин ечим изламайди"

Россиянинг Украинада урушни тўхтатиш истагини билдирувчи белгилар йўқ.

Медведевнинг режаси Россияга 50 миллион аскарга тушади

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.

"Ҳаққоний ваъда"га тайёрмиз – Эрон Исроилни огоҳлантирди

"Исроилда жиноятчилар ва аҳмоқлар ҳокимият тепасида тургани сабабли ҳар қандай хато юз бериши мумкин".

Макрон: Трамп Путиннинг унга ёлғон гапиргани англади

"АҚШ президенти Доналд Трамп Россия диктатори Владимир Путиннинг тинчликка тайёрлик ҳақидаги сўзлари ёлғон эканини тушуниб етди".