БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси (CОP28) доирасида Дубайдаги Марказий Осиё павильонида «Уч томонлама сайёра инқирози муаммоларига қарши аҳиллик ва бирдамлик» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда БМТ Бош котиби ёрдамчиси, ташкилотнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича Форуми Котибияти (UNFF) директори доктор Жулиетте Биао Куденукпо, шунингдек, Марказий Осиёнинг учта давлати экология вазирлари: Қирғизистон Республикаси табиат ресурслари, экология ва техник назорат вазири Мелис Турғунбоев, Қозоғистон Республикаси экология ва табиат ресурслари вазири Ерлан Нисанбоев ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад – Марказий Осиё давлатларининг БМТ халқаро платформаларида экология ва иқлим ўзгариши муаммоси бўйича овозини кучайтириш, шунингдек, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг «Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирдамлик» резолюциясини қабул қилишга доир ташаббусини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Учрашувда томонлар бутун халқаро ҳамжамият, хусусан, Марказий Осиё мамлакатлари учун биохилма-хилликнинг йўқолиши билан тавсифланган «Уч томонлама сайёра инқирози»дан бошлаб, чиқиндилар билан ифлосланиш ва иқлим ўзгариши билан якунланган янги чақириқ ва муаммоларни муҳокама қилдилар.
Таъкидлаш жоизки, экспертларнинг фикрича, сўнгги 30 йил ичида Марказий Осиё минтақасида ҳаво ҳарорати 1,5 даражага кўтарилган, бу эса жаҳон ўртача кўрсаткичидан икки баравар кўп ва яқин келажакда аҳоли жон бошига сув билан таъминланганлик даражасининг 25 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигининг эса 40 фоизга қисқаришига олиб келиши мумкин.
Мулоқот чоғида Ерлан Нисанбоев иқлим ўзгариши иқтисодий йўқотишларга олиб келишини, масалан, бугунги кунда улар ҳар йили жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини ташкил этишини таъкидлади.
Ўз навбатида, Азиз Абдуҳакимов уч карра сайёравий инқирознинг ҳавонинг ифлосланиши, Орол денгизидаги биохилма-хилликнинг йўқолиши, тез-тез учрайдиган туз ва қум-чанг бўронлари каби долзарб муаммолари бутун минтақанинг энг муҳим муаммолари эканини таъкидлади.
Марказий Осиё минтақасидаги 70 миллион аҳолининг 30 миллиондан ортиғи ҳаво ифлосланишидан азият чекмоқда. Ушбу иқлим муаммоларини муҳокама қилиш фонида Мелис Турғунбоев минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, трансчегаравий сув ресурсларини барқарор бошқариш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва минтақада қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган конструктив ва адолатли мулоқотни йўлга қўйишга чақирди.
Тадбирда Азиз Абдуҳакимов Марказий Осиё давлатларининг бирлашиши БМТнинг турли халқаро платформаларида республикалар позицияси, минтақа манфаатлари ва ғояларини ифода этишда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. Вазирнинг сўзларига кўра, БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жорий конференциясида Марказий Осиё давлатлари яқинда ташкил этилган йўқотиш ва зарарни қоплаш жамғармаси механизмига қўшилиши керак.
«Бу иқлим ўзгаришидан етказилган зарарни қоплаш учун минтақага молиявий ресурсларни жалб қила оладиган яхши восита. Бунинг учун Марказий Осиё давлатлари минтақа муаммолари қаршисида биргаликда ҳаракат қилишлари керак. Марказий Осиё минтақасининг глобал иссиқхона эффектидаги улуши унчалик катта эмас, аммо минтақа, кичик орол давлатлари каби, глобал исишдан кўпроқ азият чекмоқда», — деди вазир.
Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё мамлакатлари экология соҳаси етакчиларининг CОP28 доирасида бўлиб ўтган «Уч томонлама сайёра инқирози муаммоларига қарши аҳиллик ва бирдамлик» мавзусидаги юқори даражадаги ялпи сессияда иштирок этиши мамлакатларнинг минтақавий мулоқот ва алмашинувни кучайтиришга интилиши, иқлим ва барқарор ривожланиш масалалари бўйича билимлар, шунингдек, минтақа давлатларининг иқлим ўзгаришига қарши курашда бирдамлиги ва келажакдаги муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ишлашга тайёрлигини акс эттирди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
22 май куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, агар Россия ўт очишни тўхтатмаса, G7 давлатлари барча мумкин бўлган вариантларни, жумладан, санкцияларни янада кучайтиришни кўриб чиқишда давом этади", дея хабар бермоқда газета.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.