CONFEAS 2024 «Бозор инфратузилмаси ва воситачиларнинг иқтисодиётда тутган ўрни»

CONFEAS 2024 «Бозор инфратузилмаси ва воситачиларнинг иқтисодиётда тутган ўрни»

Жорий йилнинг 19 апрел куни Самарқанд шаҳридаги «Силк Роад Самарканд» сайёҳлик марказида ConFEAS 2024 «Бозор инфратузилмаси ва воситачиларнинг иқтисодиётда тутган ўрни» мавзусида халқаро биржа анжумани бўлиб ўтмоқда.

Халқаро анжуман Евро-Осиё фонд биржалари федерацияси (ФЕАС) томонидан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва «Тошкент» республика фонд биржаси билан ҳамкорликда ҳамда, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.

«ConFEAS 2024 » халқаро анжуманида дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи хорижий товар, фонд ва валюта биржалари, клиринг ташкилотлари, дастурий ечимлар провайдерлари ва IT-компаниялар, халқаро молиявий ва консалтинг ташкилотлари вакилларидан иборат 200 дан ортиқ вакиллар иштирок этмоқда.

Тадбирни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фарруҳ Карабаев кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирнинг панел муҳокамаларида:

-молия бозори инфратузилмалари архитектураси,
-капитал бозорларини ривожланиш тенденсиялари ва муаммолари,
-капитал бозоридан ташқари бозорлар (воситалар, технологиялар ва синергия),
-молиявий воситачилик: бизнес учун қийинчиликлар ва имкониятлар,
-савдодан олдинги ва кейинги жараёнлар учун инфратузилмалар ҳақида сўз юритилади.
-Бу каби халқаро тадбирлар мамлакатимиз биржа саноати равнақида муҳим бўлиб, иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ва биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!