Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди

Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича берилган топшириқлар доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида аҳолига чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Республика махсус комиссияси аъзоси – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ЎзАга маълум қилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!