Чехия президенти Павел: НАТОга Украинанинг аъзо бўлиши борасида бир овоздан қарор қабул қилиш осон бўлмайди

Чехия президенти Павел: НАТОга Украинанинг аъзо бўлиши борасида бир овоздан қарор қабул қилиш осон бўлмайди

Шимолий Атлантика иттифоқи мамлакатлари учун Украинанинг НАТОга кириши бўйича бир овоздан қарор қабул қилиш осон бўлмайди.

Бу фикрни Чехия президенти Петр Павел Польшанинг Rzeczpospolita нашрига берган интервьюсида билдирди.

“Очиғини айтсам, бу қийин бўлади деб ўйлайман. НАТО 30 та давлат... Бундай гуруҳда умумий қарор қабул қилиш қийин”, - дея жавоб берди у тегишли саволга.

Павел "умумий саъй-ҳаракатлар ва Украина учун ҳимоячи бўлган баъзи мамлакатлар туфайли бир мунча вақт ўтгач" бу йўналишда муваффақиятга эришишига умид билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!