1️⃣ Ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Навоий ва Қашқадарё вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари Хатирчи туманида яшовчи, 2006 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, барча ҳужжатларни ўзи тайёрлаган ҳолда, уни Болгария давлатига ишга юбориш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
2️⃣ Китоб туманида ҳам шу каби ҳолат фош этилди. Хусусан, Тошкент вилоятида яшовчи, 1997 й.т. шахс 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Исроил давлатига ишлаш учун юбориш ва ишчи визасини ўзининг танишлари орқали тайёрлатиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс Қашқадарё вилоятига бориб, сўралган пул маблағи ҳисобидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.