Чемпионлар лигаси финали Истанбулга 75 миллион евро олиб келади

Чемпионлар лигаси финали Истанбулга 75 миллион евро олиб келади

2023-йилнинг 10-июн куни Истанбулдаги Отатурк стадионида бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар Лигаси финали Туркия метрополига 75 миллион евролик иқтисодий фойда келтиради.

Истанбулда финал ўйинига тайёргарликка бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Чемпионлар лигасининг бош ҳомийси Мастерcард компанияси ташкил қилади.

Тадбирда сўзга чиққан МастерCардънинг Туркия ва Озарбайжон бўйича бош директори Авшар Гурдал компаниянинг 30 йилга яқин Чемпионлар Лигасининг бош ҳомийси бўлиб келганини эслатди.

“Бу йил Чемпионлар лигаси финали Истанбулда бўлиб ўтади. Мастерcард охирги учта финалга мезбонлик қилган шаҳарларда тўлов карталари харажатларини ўрганди. Туркиянинг 2022-йилда туризмдан тушган даромади 44 миллиард еврони ташкил этди, унинг 40 фоизи Истанбулдан келган. Бу маълумотларни ҳисобга олсак, финал ўйини Истанбулга 75 миллион евро фойда келтиришини тахмин қилиш мумкин”, деди у.

Тадбирда иштирок этган Туркиянинг Гаранти ББВА компанияси бош директори ўринбосари Мурат Чагрй Сузер, мухлислар муҳим ўйинлар вақтида спорт ёдгорликларига кўпроқ пул сарфлашни бошлаганини айтди.

«Масалан, ўйинлар арафасида мухлислар севимли жамоалари дўконларида тахминан 3,5 баравар кўпроқ харид қилишади. Қолаверса, ўйин кунларида ресторанларда жами харажатлар 23 фоизга ошади”, — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!