Чеченистон раҳбари минтақа миқёсидаги сайловлар бўйича рекорд натижани қайд этди

Чеченистон раҳбари минтақа миқёсидаги сайловлар бўйича рекорд натижани қайд этди

Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров сайловда 99,7 фоиз овоз олиб, минтақа миқёсида ўтказилган сайловлар бўйича рекорд натижани қайд этди.
Халқаро рекордларни қайд этувчи “Интеррекорд” агентлиги маълумотига қараганда, рекордчи сайловларда фоиз ҳисобидаги олиниши мумкин бўлган энг юқори кўрсаткичли овозни олган.

Республикада сайловчилар иштироки 94,42 фоизни ташкил қилган. Қодировни 711 минг 973 нафар чеченистонлик қўллаб-қувватлаган. Бошқа номзодлар Халид Накаев ва Иса Хожимурадов мос равишда 0,12 фоиз ва 0,15 фоиз овоз олган.

Эслатиб ўтамиз, Қодиров 2007 йилдан буён республикани бошқариб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!