CCВ: Республика кардиология марказида ташхис усуллари 292 тага етказилди

CCВ: Республика кардиология марказида ташхис усуллари 292 тага етказилди

Ўтган йил Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун анча самарали бўлди. Буни йил мобайнида муассасада янги диагностика ва даволаш усуллари йўлга қўйилгани, бир қатор ноёб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилгани ҳам тасдиқлаб турибди.

Жамоа ютуқларида, албатта, юртимизда тиббиётни халққа яқинлаштириш мақсадида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар ва марказнинг ривожланган давлатлардаги етакчи клиникалар билан ҳамкорлиги муҳим омил бўлаётир.

— Мамлакатимизда тиббиётга катта эътибор қаратилмоқда, — дейди муассаса директори Хуршид Фозилов. — Натижа эса шунга яраша бўляпти. Ўзимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, 2024 йилда марказимизда 12 та янги диагностика ва 15 та даволаш усули жорий этилиб, аҳолига кенг қулайликлар яратилди.

Бугунги кунга келиб, марказимизда қўлланилаётган ташхис усуллари сони 292 тага, даволаш усуллари эса 115 тага етди. Шуларга мос ҳолда марказимизнинг ўзида салкам 3 минг 100 та операция ўтказилган бўлиб, шундан 90 фоизи юқори технологик амалиётлар эканлиги эътиборга молик.

Ўтган йилдаги ёрқин ютуқларимиздан яна бири — юрак нуқсонидан азият чекаётган беморларда 3D эндоскопик усулда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўзлаштирилгани бўлди.

Ана шу ютуғимиз Президентимизнинг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригида алоҳида эътироф этилгани эса бизга фахр-ифтихор бағишлаши билан бирга, зиммамиздаги масъулиятни янада оширади.

Йил давомида хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда бир қатор ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказдик.

Мисол тариқасида Германия хирургия маркази интервенцион аритмологи Алексей Сиганов билан биргаликда катетерли криоаблация амалиёти муваффақият билан амалга оширилганлигини келтириш мумкин.

АҚШ, Россия ва Туркия давлатларининг тиббиёт ташкилотлари билан 4 та ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, шу асосда ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўйилган.

Биргина ўтган йилнинг ўзида 40 нафардан зиёд марказ мутахассислари, илмий ходимлари Германия ва Россиядаги нуфузли тиббиёт муассасаларида малака ошириб келди.

Марказнинг тиббиётни халққа яқинлаштириш йўналишидаги фаолияти ҳам яхши йўлга қўйилган. Шу мақсадда ҳудудий филиалларда ўтган йилда 68 та янги диагностика ҳамда 81 та даволаш усулларини жорий этдик.

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида коронар агиография текшируви ва стентлаш амалиёти ўзлаштирилди. Қолаверса, жойларда маҳаллий шифокорлар билан биргаликда кўплаб қўшма операциялар ўтказилди.

Асосий ютуғимиз сифатида ҳудудларга қаратилаётган катта эътибор туфайли аҳолининг марказимизга мурожаати деярли 30 фоизга камайганлигини келтирса бўлади.

Айни чоғда жамоамиз истиқболдаги вазифаларни муваффақият билан бажариб, ютуқлар салмоғини янада ошириш ниятида меҳнат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

Трампнинг онаси ўғли ҳақида: "У ақлсиз..."

Трампнинг онаси Мери Анна Трамп қачонлардир ўғли ҳақида берган интервьюсидан иқтибос чоп этилди.

Эрон 4 минг километр узоқликдаги Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон АҚШ билан урушда устунликка эга

Ҳақиқат шундаки, АҚШ вазифанинг мураккаблигига етарлича баҳо бермади.

Трамп Эроннинг "сирли совғаси" нима эканлигини биладими?

Трампнинг сўзларига кўра, у янгиликларда саккизта кеманинг "бўғознинг ўртасидан сузиб кетаётганини" кўрган.

Трамп ҳарбий операциядан сўнг Эрон нефтига кириш ҳуқуқини қўлга киритганини тан олди

Трамп бу баёнотни Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.

Эрон терма жамоаси футболчиси ўз юртида давлатга хиёнатда гумонланмоқда

Бу ҳақда «РИА Новости» Fars агентлигига таяниб хабар бермоқда

Эрон: "АҚШ ўз жонига қасд қилиш ва ўзини ўзи йўқ қилиш тактикаси орқали Ҳормуз бўғозини очмоқчи"

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабардор ҳарбий манбага таяниб хабар берди.

АҚШ Адлия вазирлиги Мадуро ишини кенгайтиришни ўрганмоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Венесуэла президенти Николас Мадуро иши бўйича айбланувчилар доирасини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

АҚШ Эрон бўйича барча мақсадларга эришилмаганини тан олишга чақирилди

Foreign Affairsда эълон қилинган мақолага кўра, АҚШ Эрон билан муносабатларда муросага келиши ва барча мақсадларига эриша олмаслигини тан олиши керак.

Эронда уруш бошланганидан бери юздан ортиқ “душман жосуси” ушланди — Tasnim

Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.

Трампнинг Эрон сиёсати танқид остида

The New York Times хабар беришича, Дональд Трампнинг Эронга оид сиёсати кутилган натижани бермаган.

Турк дунёси ноширлари Анқарада учрашади

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.

Прагадаги "Россия уйига" "Молотов коктейллари" билан ҳужум қилинди

Марказ раҳбари Игор Гиренконинг сўзларига кўра, кутубхона биносига улоқтирилган олтита "Молотов коктейлидан" учтаси портламай қолган.

Тошкентда 4 кишини уриб юборган Tracker ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.

Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга махсус мақом берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Аббас Арагчи: АҚШ сўзлари ва ҳаракатлари қарама-қарши

Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.

Эрон биздан битим тузишни ёлвориб сўрамоқда, мен улардан буни сўраганим йўқ — АҚШ президенти

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

Тошкентда аёл кишини аёл эканлиги туфайли ишга олишмади

Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.

Вояга етмаган икки қиз киракашни тунаб, унинг қулоғини тишлаб олди

Ҳозирда эса ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қозоғистонда дрон қулади

Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.

Ноқонуний олтин савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу олтин қуймасининг баҳоси 209 млн 757 минг сўмни ташкил этади.

Амударё орқали 10 кг наркотикни олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Унинг ёнида бўлган 2 та қопнинг ичида эса жами 10 дона ўрамда 10 кг 354 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Россия Украинага бир суткада қарийб мингта дрон билан ҳужум уюштирди

Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.

Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Европа апрел ойидаёқ ёқилғи тақчиллигини ҳис қилиши мумкин – The Guardian

Бу ҳақда Shell нефт компанияси бош директори Ваэл Саван маълум қилди, деб хабар бермоқда нашр.

Эрон АҚШнинг талабларини рад этди

Бу ҳақда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига алоқадор Al Mayadeen телеканали Эроннинг сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги расмийсига таяниб хабар берди.

Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.

Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Хонадонда 79 ёшли М.С. (аёл), унинг 37 ёшли невараси Д.Ю. (аёл) ва ва 17 ёшли евараси М.Ж. (ўғил) бўлган.