Буюк Британия ҳукумати Илон Маскка тегишли Х ижтимоий тармоғига нисбатан кескин чоралар кўриши мумкин. Бунга платформадаги сунъий интеллект – Грок орқали аёллар ва болаларнинг суратларини жинсий мазмунда ўзгартириш билан боғлиқ можаро сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Британия Фан, Инновациялар ва технологиялар вазири Лиз Кендаллнинг айтишича, мамлакат медиа регулятори Ofcom X платформасига нисбатан бир неча кун ичида чоралар кўриши мумкин.
Буюк Британия Бош вазири Кир Starmer Офcомдан мамлакатда қарийб 20 миллион фойдаланувчига эга бўлган Х ни блоклашдан аввал платформага нисбатан қандай чоралар кўриш мумкин бўлса, ҳаммасини кўриб чиқишни сўраган.
Сўнгги пайтларда Х фойдаланувчилари Грок сунъий интеллектидан фойдаланган ҳолда ҳақиқий аёлларнинг, жумладан, сиёсатчилар ва машҳурларнинг суратларидан кийимларини олиб ташлашни сўраб мурожаатлар қилган. Британия интернет назоратчилари бундай тасвирларнинг айримлари даркнетда тарқалиб, болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материаллари тоифасига киришини маълум қилган.
Илон Маск ўзининг Грок номли сунъий интеллект чат-боти билан боғлиқ можарони юмшатиш мақсадида ушбу хизматни фақат пуллик обуначилар учун қолдирган. Бироқ Британия ҳукумати бу етарли эмаслигини билдирмоқда.
“Аёллар ва болаларнинг тасвирларини жинсий мақсадда ўзгартириш жирканч ва мутлақо қабиҳ ҳолатдир. Агар пул тўланса, Грок бунга ҳали ҳам рухсат бераётгани ҳақоратли ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳол. Мен Ofcom парламент берган барча ҳуқуқий ваколатлардан фойдаланишини кутаман”, – дейди Технологиялар вазири Лиз Кендалл.
Японияда реал ўртача иш ҳақи ўтган йилнинг ноябр ойида 2024 йил даражасига нисбатан 2,8 фоизга қисқарди. Бу маълумот мамлакат ҳукумати ҳисоботида келтирилди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Суриядаги ўтиш даври президенти, исломий қарашларга эга Аҳмад аш-Шараа Дамашқда Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши раиси Антониу Кошта билан учрашди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.