Буюк Британия ва Франция тинчликпарвар куч сифатида Украинага десантчиларни юбориш бўйича машғулотлар ўтказди — The Telegraph.
Нашрнинг хабар беришича, Буюк Британия ва Франция десантчилари Франциянинг Бретан провинциясида машғулотлар ўтказди. Унда қўшинларни дунёнинг исталган нуқтасига тезкор равишда кўчириш амалиёти ишлаб чиқилди.
Машғулотларда Буюк Британиянинг 16–ҳаво-десант бригадаси ва Франциянинг 11–парашют-десант бригадасидан юзлаб ҳарбийлар иштирок этди. Ҳарбий манёврлар 24 феврал куни — Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганининг тўрт йиллиги муносабати билан ўтказилди. Улар 3 мартгача давом этадиган кенг кўламли “Орион” ҳарбий машғулотларининг бир қисми бўлган.
The Telegraph Бретандаги машғулотлар Британия ва Франция қўшинларини Украинага эҳтимолий тарзда тинчликпарвар кучлар сифатида юборишга тайёргарликнинг якуний босқичи бўлганини билдирган.
Хабарга кўра, ушбу кучлар урушни тўхтатиш бўйича келишув шартларига риоя этилишини таъминлаш учун керак бўлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Каппадокиянинг марказида жойлашган тарихий Ортаҳисар қишлоғи Халқаро Cittaslow (Секин шаҳарлар) тармоғига расман аъзо сифатида қабул қилинди. Узоқ ва пухта тайёргарлик жараёнидан сўнг Ортаҳисар рекорд даражадаги балл тўплаб, барқарор шаҳар ривожи ҳамда бетакрор маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқичга эришди. Шаҳарнинг Cittaslow тармоғига қўшилиши билан Туркиядаги секин шаҳарлар сони 29 тага етди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида болани ток урганлиги ҳолати юзасидан расмий маьлумот берилди.
Бугун, 2026 йил 26 февраль куни, Хўжайли геноцидининг 34 йиллиги нишонланмоқда. Озарбайжоннинг энг янги тарихидаги ушбу қайғули сана муносабати билан мотам тадбирлари мамлакат бўйлаб ва унинг ташқарисида ўтказилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2026 йил 31 майдан 6 июнгача Самарқандда Global экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси бўлиб ўтади. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳасидаги энг йирик халқаро тадбирлардан биридир. Бундай даражадаги тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатимизнинг глобал экологик майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.
Турк дунёсининг маданий мерос соҳасида стратегик йўналишларни белгилаш ва фаолият режалари тасдиқланишини ўз ичига олган Турк маданияти ва мероси фонди Кенгашининг III йиғилиши 2026 йил 27 февраль куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида, “Ала-Арча” давлат қароргоҳи конференция залида бўлиб ўтади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда банк мансабдори келишилган пул маблағи ҳисобидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили бутун дунё бўйлаб камида 129 журналист ва оммавий ахборот воситалари ходими ўлдирилган.