Буюк Британия Киевга “Путиннинг ҳарбий машинасидан ҳимояланиш”да ёрдам бериш мақсадида Украина учун янги тактик баллистик ракета яратиш устида ишламоқда, дея маълум қилди Буюк Британия ҳукумати.
Маълумотларга кўра, Nightfall деб номланадиган ракета 200 килограммлик жанговар каллакка эга бўлади ва унинг учиш масофаси 500 километрни ташкил этади, у назарий жиҳатдан Украина ҳудудидан Москвагача етиб бориши мумкин. Тизим мураккаб шароитларда, жумладан, радиоелектрон кураш воситалари қўлланган ва GPS навигацияси чекланган ҳолатларда ҳам ишлаш учун мўлжалланган бўлади.
Буюк Британия ҳкумати томонидан эълон қилинган танлов доирасида учта пудратчи компания 12 ой ичида дастлабки учта ракетани лойиҳалаштириб, синовлар учун етказиб бериши керак. Тегишли шартномалар март ойидаёқ тузилиши кутилмоқда. Буюк Британия ойига камида 10 та тизим ишлаб чиқариши ва ҳар бир ракетанинг максимал нархи 800 минг фунт стерлинг бўлиши тахмин қилинмоқда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.