2025 йил 14 март куни Ҳамид Пател Офстед (Ofsted) — Англиянинг таълим стандартлари бўйича масъул органининг вақтинчалик раиси лавозимига тайинланди. Бу тайинлов Британия тарихида биринчи марта мусулмон шахсининг ушбу муҳим лавозимни эгаллаши ҳисобланади.
Пател келгуси беш ой давомида Англия мактаблари ва таълим муассасаларини инспекция қилиш ҳамда академик таълим ривожланиши учун стратегик режалаштиришни назорат қилади.
Ҳамид Пател таълим соҳасида катта тажрибага эга бўлган раҳбар ҳисобланади. У 2010 йилдан бери Star Academies Trust раҳбари сифатида фаолият юритиб, ушбу даргоҳни мамлакатдаги энг юқори баҳоланган таълим муассасаларидан бирига айлантирди. Унинг раҳбарлигидаги мактаблар бир неча бор Офстед томонидан “ўта юқори” деб баҳоланган.
Офстед — Англиянинг таълим, болаларга ғамхўрлик ва маҳорат соҳаларидаги стандартларни назорат қилувчи мустақил орган. У мактаблар, болалар боғчалари, коллежлар ва бошқа таълим муассасаларини инспекция қилиб, уларнинг сифатини баҳолайди ҳамда ривожлантириш бўйича тавсиялар беради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.