Буюк Британия 16 ёшгача бўлган болаларга литрида 150 мг дан ортиқ кофеин бўлган энергетик ичимликларни сотишни тақиқлаш бўйича маслаҳатлашувни бошлади.
Бу ҳақда Британия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
"Энергетик ичимликлар зарарсиздек туюлиши мумкин, аммо улар бугунги болаларнинг уйқуси, диққатини жамлаши ва фаровонлигига зиён етказмоқда, шакар миқдори юқори бўлган версиялар эса семиришга ҳисса қўшмоқда", — деди Соғлиқни сақлаш вазири Уэс Стритинг.
Тадқиқотларга кўра, 100 мингга яқин болалар ҳар куни камида битта энергетик ичимлик истеъмол қиладилар, бу уларнинг уйқуси, ўқув фаолияти ва руҳий саломатлигига салбий таъсир қилади. Таълим вазири Бриджит Филлипсоннинг қўшимча қилишича, бу чора "тарихдаги энг соғлом болалар авлодини яратиш йўлидаги яна бир қадам" бўлади.
Ота-оналар ва ўқитувчилар томонидан қўллаб-қувватланган тақиқ 40 000 болада семиришнинг олдини олиши ва келажакда касалликларни даволаш учун ўн миллион фунт стерлингни тежаши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.