Бухорода "запчасть" дўконидаги портлашда бир одам ҳалок бўлди

Бухорода "запчасть" дўконидаги портлашда бир одам ҳалок бўлди

1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, “Ёшлик” МФЙ, Алпомиш кўчасида жойлашаган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобил эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Чақнаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган. Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида халок бўлган ва яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!