Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходимлари ушланди

Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходимлари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Б.Р.” автомактаб ўқитувчиси Б.Ҳ. ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг Вобкент туман бўлими ўқитувчи-механиги Ж.С. фуқаро А.А.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишлари эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!