«Ҳоким ёрдамчилари ташаббускорларни топиб, маҳаллада микро ва кичик лойиҳаларни амалга оширишни анча ўрганди, тажриба орттирди. Энди улар ўзи масъул бўлган маҳалладаги ишини “лойиҳавий ёндашув” асосида ташкил қилишга ўтади»,
— деди Президентимиз.
Ҳоким ёрдамчиларини “лойиҳавий ёндашув” асосида ишлашга ўқитиш тизими йўлга қўйилиб, буни «оғир» маҳаллалардан бошлаш топширилди. Ҳар бир туман кесимида “лойиҳавий ёндашув” асосида амалга ошириладиган лойиҳалар портфели шакллантирилади.
«Оғир» маҳаллалардаги бўш ерлар ва давлат объектларининг бошланғич нархини 2–3 карра пасайтириб, сотувга чиқариш йўлга қўйилади.
Иш ўрни ва даромадни кўпайтириш бўйича энг яхши натижа кўрсатган 100 та «оғир» маҳаллаларга 1 миллиард сўмдан маблағ берилади. Ушбу маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари Хитой, Туркия, Корея, Малайзия каби давлатларга бир ойлик малака ошириш курсларига юборилади.
«Маҳалла еттилиги» самарасини ошириш бўйича пойтахтда йўлга қўйилган тажриба энди барча туман ва шаҳарларда ҳам татбиқ этилиши белгиланди.
Бундан буён ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси маҳалла раиси тақдимномаси асосида туман ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва ишдан олинади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.