«Бугундан келгуси қишга тайёргарлик ишлари бошланади» — Шавкат Мирзиёев

«Бугундан келгуси қишга тайёргарлик ишлари бошланади» — Шавкат Мирзиёев

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Янги Андижон туманида вилоят фаоллари ва масъуллар иштирокида видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Президент жорий йилда кузатилаётган қиш мавсуми ҳақида гапириб ўтди.

«Анчадан буён бундай қиш бўлмаган эди. 30-40 йилдан буён бундай қишни кўрмагандик, "ўтиб кетади, ўтиб кетади", деб юрдик. Бу йил ҳақиқий қиш қанақа бўлишини кўрдик. Бу йил кузатилган муаммоларни илмий жиҳатдан ҳал этишимиз зарур. Бугундан бошлаб келгуси йилги қишга тайёргарлик ишлари бошланади», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёеев Андижон вилоятида сўнгги йилларда жуда катта ўзгаришлар бўлганини алоҳида қайд этиб ўтди.

«Уйлар қурилди, одамларнинг бири икки бўлди. Шу маънода жамиятнинг талаблари ҳам ўсиб бораётганини кўриб турибмиз ва ишларимизни ҳам шунга қараб ташкил қилишимиз зарур», — деди президент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!