Бугундан AI-80 ва AI-92 бензинларини ишлаб чиқариш икки баравар оширилмоқда

Бугундан AI-80 ва AI-92 бензинларини ишлаб чиқариш икки баравар оширилмоқда

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 11 декабрдан бошлаб АИ-80 ва АИ-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1000 тоннагача оширади.

Автомобил двигателлари юқори сифатли ва совуққа чидамли ёқилғи талаб қиладиган палла - қиш мавсумида ёқилғига талаб тобора ортиб боришига жавобан ана шундай стратегик қарор қабул қилди. Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши ёқилғи бозорида барқарор таклифни таъминлаб, заводга қиш мавсумида истеъмолчилар талабини самарали қондириш имконини беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!