Жаҳон банки Сурияга кўмак дастурларини қайта йўлга қўймоқда. Бу қарор Қатар ва Саудия Арабистони Суриянинг ушбу молиявий ташкилот олдидаги 15,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзини тўлиқ тўлаб бергач қабул қилинди.
Жаҳон банки матбуот хизмати тарқатган ҳужжатда қуйидагича дейилади:
“Сурия Араб Республикаси Жаҳон банки олдидаги тахминан 15,5 миллион долларлик қарзини тўлиқ тўлаган. Мазкур тўлов Саудия Арабистони Қироллиги ва Қатар Давлати томонидан амалга оширилди. Шундай қилиб, банкнинг амалдаги операцион сиёсатига риоя этиш шарти билан Сурияга янги ёрдам дастурларини амалга ошириш ҳуқуқи тикланди.”
Биринчи босқичда Жаҳон банки дастури Сурия аҳолисини электр энергияси билан таъминлашга қаратилади. Келгусида ёрдам ҳажми босқичма-босқич оширилади — бу орқали мамлакатнинг долзарб эҳтиёжларини қондириш ва узоқ муддатли ривожланишга сармоя киритиш кўзда тутилган.
Қатар ва Саудия Арабистони апрел охирида Суриянинг Жаҳон банки олдидаги қарзларини тўлаш мажбуриятини зиммасига олди. 8-май куни Суриянинг ўтиш давридаги молия вазири Муҳаммад Ясир Барния маълум қилишича, Қатар уч ой давомида Сурияга ҳар ой $29 миллион ажратиб туради. Ушбу маблағ иш ҳақи жамғармаси учун йўналтирилади ва бу муддат узайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, апрел охирида Россия ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук Жаҳон банки Суриядаги инқироз шароитида ушбу мамлакат халқига тўлиқ ёрдам кўрсатиши лозимлигини таъкидлаган эди. 14-апрел куни Жаҳон банкининг техник делегацияси Дамашқда Суриянинг энергетика инфратузилмасини тиклаш ва давлат сектори ходимларига тўловлар масаласида музокаралар ўтказди. Бу — сўнгги йилларда Суриянинг молия вазири ва Жаҳон банки вакиллари ўртасида ўтган илк очиқ учрашув бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.