— Бирнечаойданбериошқозонимбезовтақиляпти. Баъзаноғриқкучаяди. Лекин овқатлансам ўтиб кетади. Бу ниманинг белгиси ва бундан қандай қутулса бўлади?
Нозима ЭЛМУРОДОВА,
Жиззах вилояти
— Бу ошқозон яраси ва энг кўп тарқалган хасталик ҳисобланади, — дейди гастроэнтрологДилдораМАҲМУДОВА. — Бу касаллик меъда шиллиқ қаватида яра пайдо бўлиши билан бошланади. Ошқозон яраси ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Нотўғри овқатланиш ёхуд нонушта қилмаслик асорати секин-аста яра ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг қўзғалиш ва ремиссия (тинчланиш) даври бўлиб, улар алмашиниб туради. Гоҳо «камроқ овқатлансанг, ошқозонинг кичраяди», деган гапни эшитиб қоламиз. Бироқ тиббиёт бу фикрни инкор этади. Чунки организмдаги ички аъзолар ўз-ўзидан шаклини ўзгартирмайди, жумладан, ошқозон ҳам.
Агар ошқозонда яра бўлса, оғриқ, асосан, тунда ва қорин оч бўлганида кузатилади. Таомланиб бўлгач, 30-60 дақиқа ўтиб тўхтайди. Қорин соҳасидаги симилловчи оғриқ баъзан кескин, гоҳо суст бўлади. Яранинг жойлашуви, тузилиши ҳамда ўлчамига қараб оғриқ хуружи бир неча кун ёки ҳафталаб давом этиши мумкин. Бу оғриқ асабга таъсир қилади, ҳатто, стресс ҳолатига сабаб бўлади. Бемор одатдагидан асабийроқ, тажангроқ ва инжиқроқ бўлиб қолади. Бундан ташқари, кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриқлари, зарда қайнаши, қориннинг дам бўлиши, баъзида ич қотиши кабилар ҳам безовта қилади.
Ошқозон яраси пала-партиш таомланишдан ташқари, кучли ҳаяжонланиш, стресс, ирсий мойиллик, узоқ вақт гормонал препаратлар қабул қилиш, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, меъда шираси кислоталилигининг ошиши, оч қоринга газланган, аччиқ, шўр ва консерваланган маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш кабилар туфайли ҳам юзага келади. Ошқозон яраси хасталиги асосан, баҳор ва куз мавсумида хуруж қилади. Шунингдек, ҳолсизлик, сурункали чарчоқ ва парҳезга риоя этмаслик ҳам оғриқ қўзғалишини келтириб чиқаради. Меъда яраси асосан, 20-25 ёшлилар орасида кўп кузатилади. Хасталикнинг ўрта ёшлилар орасида аниқланиши эса вақтида даволанмагани сабаб келиб чиққан асоратдир.
Даволаш учун
Яра ошқозоннинг қайси қисмида ва қай даражада чуқур жойлашганини аниқлаш учун эндоскопик текширув ўтказилиб, бемор оч қоринга зонд ютади, ультратовуш текшируви (УТТ)дан ҳам ўтади. Агар организмда юзага келган «қўзғолон» сабабчиси инфекция бўлса, шифокор уларни бартараф этувчи, шунингдек, шиллиқ парданинг фаол яллиғланишини камайтирувчи, яра ва эрозияларни битирувчи, хуружлар олдини олувчи препаратлар буюради. Муолажа билан биргаликда қатъий парҳезга риоя этишни ҳам унутмаслик лозим. Ўз вақтида ва тўғри даволаниш хасталикнинг сурункали тус олишидан ҳимоялайди. Агар ошқозон яраси хасталиги вақтида муолажа қилинмаса ёки бемор етарлича даволанмаса, яра чуқурлашиб, тешилиши оқибатида қорин соҳасида кескин, ўткир оғриқ пайдо қилади. Бемор ҳушидан кетиши ҳам мумкин. Бунда жарроҳлик амалиёти қўлланилади. Вақтида чораси кўрилмаса, яра бошқа аъзоларга тарқаши, саратонга айланиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади