Брюссельдан муносабат: Ўзбекистон бутун дунёдан фольклоршунослар ва сайёҳларни бир жойга жамлайди

Брюссельдан муносабат: Ўзбекистон бутун дунёдан фольклоршунослар ва сайёҳларни бир жойга жамлайди

Европа геосиёсат форуми сайтида "Ўзбекистон май ойида бутун дунёдан фольклоршунослар ва сайёҳларни бир жойга жамлайди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Унда жорий йилнинг 1-7 май кунлари Бойсун тумани "Бибиширин" маҳалласида жойлашган туризм мажмуасида "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивали ўтказилиши маълум қилинган. Бугунги кунда дунё туристларини ўз бағрига чорлаётган кўҳна Бойсунда халқаро фестивалга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Таъкидланганидек, фестивалнинг биринчи кунида Термиз шаҳрида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Халқ амалий санъати фестивали дастуридан, шунингдек, миллий таомлар ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси, вилоят фольклор жамоаларининг концерт дастурлари, ҳаво шарларини учириш, дронлар шоуси ҳам ўрин олган.

"Юртимиз азалдан ўзининг бетакрор миллий санъати, қадрият ва анъаналари билан машҳур. Халқимиз асрлар давомида сақлаб келаётган бунёдкорлик ва санъат намуналарини янада кенг тарғиб этиш, дунё халқларининг улар билан яқиндан танишиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Шу тариқа, уни янада жозибали қилиш, маҳаллий аҳоли ва хорижлик меҳмонларга байрамона кайфият улашиш, шунингдек, воҳанинг туризм салоҳиятини ошириш мақсадида мазкур халқаро фестивални ўтказишни режалаштирганмиз, – дея Сурхондарё вилояти туризм бошқармаси бошлиғи Жўрабек Тўраев фикрларидан иқтибос келтирган манба.

Мақола якунида "Ҳозирги кунга қадар халқаро танловда Буюк Британия, Бельгия, Исроил, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Руминия, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон каби давлатларнинг таниқли фольклор ансамбллари иштирок этиш истагини билдирган", – деб ёзган портал.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!