Британияда коронавирусга қарши вакцина синовларида иштирок этувчи кўнгиллиларга атайлаб вирус юқтирилади.
Таъкидланишича, кўнгиллиларга дастлаб вакцина, бир ойдан кейин эса уларда коронавирус инфекциясини келтириб чиқарувчи миқдорда вирус киритилади. Бу тадқиқотлар Лондондаги хавфсиз карантин муассасасида 2021 йил январида бошланиши мумкин. Ҳозирдаёқ синовларда иштирок этиш истагини 2 мингга яқин киши билдирган.
Лойиҳанинг илмий томонига Лондон Империя коллежи ва hVIVO компанияси масъул бўлади.
Бу синовлар вакцина самарадорлигини баҳолаш учун соғлом иштирокчилар атайлаб коронавирусга учратиладиган дунёдаги илк шундай синовлар бўлади.
Айни вақтда Британияда вакцинани ишлаб чиқиш устида иккита илмий марказ шуғулланмоқда. Оксфорд университети олимлари вакцинани сентябргача, Imperial College олимлари эса 2021 йил баҳоригача олишлари мумкинлигини айтишган.
Эмлашдан кейин вакцинанинг самарадорлигини реал касалликлар билан синаш бир неча асрлар давомида ўтказиб келинади. Мисол учун, 1976 йилда вакциналар ишлаб чиқиш бўйича етакчи олим Эдвард Женнер 8 ёшли болага одам учун хавфли бўлмаган сигир чечагини юқтирган ва кейинроқ унда ҳосил бўлган иммунитетни ҳақиқий ва хавфли чечак билан синаган. Шунингдек, ич терлама, вабо, безгак, грипп ва бошқа инфекцияларга қарши вакциналарни синашда шундай усулдан фойдаланилган.
Хусусан, hVivo компанияси томонидан ташкиллаштирган гриппга қарши вакцина синовлари вақтида кўнгиллиларга 3750 фунт стерлинг (4775 доллар) тўланган. Бироқ коронавирус учун кўпроқ ҳақ тўланиши мумкин, чунки карантин узоқроқ – бир ойгача давом этиши эҳтимоли бор.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.