Британия разведкаси: Россия май ойида Украинада 300 та Эрон дронларини учирди

Британия разведкаси: Россия май ойида Украинада 300 та Эрон дронларини учирди

Май ойида Россия Украинада 300 та Шахед дронларини ишга туширди, бу улардан энг интенсив фойдаланиш, деб ёзади Британия разведкаси ўз хулосасида.

Агентлик тахминича, Россия Украинани янги ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарининг қимматли захираларини сарфлашга мажбурлаш учун шунчалик кўп шахедларни учираётган бўлиши мумкин. Бироқ, Россиянинг муваффақият қозониши даргумон, чунки Украина эски ҳаво мудофааси ракеталари ва электрон тиқилинчлардан фойдаланган ҳолда келаётган дронларнинг камида 90 фоизини уриб туширди.

"Россия ҳам, эҳтимол, украина кучларини фронт чизиғидан анча орқада топишга ва уларни жалб қилишга уринган. Бироқ Россия мўлжал олиш жараёни ёмон бўлгани учун узоқ масофадаги бундай динамик нишонларга зарба беришда жуда самарасизлигича қолмоқда", дейилади хулосада.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!